Понедельник, 29.04.2024, 00:41
Приветствую Вас Mexmon | RSS

TATU qoshidagi Mirzo Ulug'bek akademik litseyi

Sayt menusi
Категории раздела
Savol
O'z guruhingizga ovoz bering!
Всего ответов: 121
ob-havo
Mini-chat
200
kun bayrami

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

Маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиниш ҳолати

Академик лицейда ўқув жараёни билан бирга маънавий-маърифий тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўқувчиларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, Ватанни севиш, қадрлаш, буюк аждодларимиз сиймосига ҳурмат билан қараш, она тилига бўлган меҳрни жонлантириш мақсадида турли хил тадбирлар, давра сухбатлар, мусиқий кечалар уюштирилмоқда. Жумладан, 21 октябр ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан академик лицейда тил байрами хафталиги эълон қилинди. Шу вақт мобайнида "Она тилим – менинг фахрим” мавзусида деворий газеталар кўрик танлови, "Тилшунос олимлар фоалиятини ўрганамиз” номли рефератлар кўрик танлови, "Она тилим, жону дилим” мавзусида иншолар кўрик танлови, "Ўзбек тили – фахрим менинг” мавзусидаги тадбирлар олиб борилди.

2011 йил 5 феврал куни академик лицей ўқувчиларидан тузилган "Адвокатлар” жамоа аъзолари Мирзо Улуғбек тумани "Камолот” ЁИҲ ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган "Сиз қонунни биласизми?” кўрик танловида иштирок этиб, 1-ўринни эгалладилар шаҳар босқичига йўлланма олдилар.

 

Академик лицей ўқувчилари орасида ҳам уларнинг билим савиясини, иқтидорини янада мустахкамлаш мақсадида "Ёш истеъмолчи”, "Сен қонунни биласанми?” кўрик танлови, "Шунқорлар”, "Мардлар қўриклайди Ватанни”, "Армрестлинг”, "Наврўз полвони” харбий ватанпарварлик спорт мусобақалари, "Заковат” интеллектуал ўйинлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Буюк алломаларимиз, мутафаккир олимларимизнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг ҳаёти давомида амалга оширган ишлари билан танишитирш мақсадида, мусиқий кеча ва очиқ дарслар ташкиллаштирилди. Жумладан, Буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуддининг 570 йиллиги муносабати билан "Ғазал мулкининг султони”, Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 527 йиллиги муносабати билан "Бобур сиймоси доим биз билан” тадбирлари ўтказилди.

Дарсларда ўқувчиларни аждодларимиз ҳаётини янада яхшироқ таништириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, "Ўзбекистон Тарихи давлат”  "Шахидлар хотираси” майдони, "Амир Темур” музейи, "Ўзбекистон Алоқа тарихи” музейларига саёҳатлар уюштирилмоқда.

Академик лицей ўқувчилари "Ҳамид Олимжон” номли маданият уйи иштирокчилари ҳамкорлигидаги тадбирлар орқали рус ва украин ҳалқининг миллий урф-одатлари, миллий қўшиқлари ҳақида тушунчага эга бўлмоқдалар. 

Категория: Мои статьи | Добавил: Avanes (26.10.2011)
Просмотров: 2270 | Теги: Bizda o'tayotgan tadbirlar | Рейтинг: 4.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
tezkor qidiruv
Kirish
KALKULYATOR
Bizning hamkorimiz
Aloqa muzeyi
So'ngi materiallar

Administrator [Shukurov Dilshod] © 2024 yil.