Четверг, 25.04.2024, 21:00
Приветствую Вас Mexmon | RSS

TATU qoshidagi Mirzo Ulug'bek akademik litseyi

Sayt menusi
Категории раздела
Savol
O'z guruhingizga ovoz bering!
Всего ответов: 121
ob-havo
Mini-chat
200
kun bayrami

Каталог статей

Главная » Статьи » Мои статьи

Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Мирзо Улуғбек академик лицейи

  Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Мирзо Улуғбек академик лицейи  Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 1999 йил 30 августдаги 162-сонли буйруғига асосан ташкил этилган.       

     Академик лицейда ўқув тарбиявий жараён давлат таълим стандартлари асосида ташкил этилган. Академик лицей ўқитувчилари томонидан ўқувчиларга билим беришда илғор педагогик технологиялардан самарали фойдаланиб келинмоқда ва янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда фанлардан очик дарслар мунтазам ўтказилмоқда ва ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий, илмий қўлланма ва мақолалар чоп этилиб келинмоқда.

Академик лицейнинг битирувчилари уларнинг фахри ҳамдир:Тохиржонов Нодиржон Тохиржонович "Келажак овози” ёшлар танловининг Республика босқичида "Ахборот ва коммуникацион технологиялари” номинацияси бўйича 1 – ўринни эгаллади ва Тошкент ахборот технологиялари университетига имтиёзли қабул қилинган бўлиб, ҳозирги кунда Беруний степендиясининг совриндоридир.                          Тошкент шаҳар академик лицей ва коллежларининг иқтидорли талабалари ўртасида ўтказилган илмий-амалий анжуманда академик лицейнинг ўқувчиси Абдалиев Одилжон ўзининг "Ўзгарувчан ток занжирида иш ва қувват” мавзусидаги илмий иши билан иштирок этиб, I –ўринни эгаллади ва ушбу илмий конференциясининг Республика босқичида ҳам фахрли  I –ўринни қўлга киритди. У томонидан такомиллаштирилган илмий иш – физика лабораториясини янада бойитди Академик лицейда 2010 йилда бўлиб ўтган фан олимпиадаларида  2-курс ўқувчиси Амонова Нозима рус тили ва адабиёт фанидан II – босқичда 2-ўринни эгаллади. Фан олимпиадаларининг 2 ва 3 – босқичида  физика фанидан 3-курс ўқувчилари Миралиев Мейирбек 1-ўринни ва Арсланова Ш.Б Республика босқичида  1–ўринни, рус тили ва адабиёти фанидан Шатуновская Е.Республика босқичида 2-совринли ўринни эгаллаб, Олий таълим масканларига имтиёзли равишда қабул қилиндилар.  

Таълим муассасасида буюк алломаларимиз, мутафаккир олимларимизнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш, уларнинг ҳаёти давомида амалга оширган ишлари билан танишитирш мақсадида, мусиқий кеча ва очиқ дарслар ташкиллаштирилиб борилади. Дарсларда ўқувчиларни аждодларимиз ҳаётини янада яхшироқ таништириш мақсадида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи, "Ўзбекистон Тарихи давлат”  "Шахидлар хотираси” майдони, "Амир Темур” музейи, "Ўзбекистон Алоқа тарихи” музейларига саёҳатлар уюштирилиб борилади.

 

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 июлдаги "Умумий ўрта  таълим мактаблари битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олишларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-427-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида мазкур академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган ёшлар сони, айниқса, охирги 3 йилда ортиб бораётганлигини, академик лицей 360 ўқувчи ўрнига мўлжаллангани билан ҳозирги кунда 540 нафар ўқувчи аниқ фанлар йўналишида  билим олади.

     Академик лицейнинг иқтидорли ўқувчилари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Касаба уюшма қўмитасининг Марказий кенгаши томонидан ажратилган стипендиялар билан рағбатлантириб келинмоқда.

 

       Академик лицейи  Тошкент Ахборот Технологиялари Университети  билан хамкорликда  самарали фаолият олиб бормоқда. академик лицейнинг фан ўқитувчиларига дарс ўтиш жараёнида университетнинг физика, математика, информатика кафедралари профессор – ўқитувчилари томонидан  услубий, малакали ёрдам бериш, электрон дарсликлар яратишда амалий кўмаклашиб келмоқда..

                 2010-2011 ўқув йилларида университетнинг физика кафедраси ўқитувчилари академик лицейнинг физика ўқитувчиси Қ.Т.Суяров билан хамкорликда ишлаб, академик лицейнинг иқтидорли ўқувчилари Ш.Акбаралиев, Э.Джавгашев, М.Расуловаларга амалий ишларни ўтказишда махсус лабараториялардан фойдаланиш имкониятини яратиб бердилар, кузатилиши қийин бўлган физик жараёнларнинг электрон дастурларини яратишда самарали ёрдам бердилар.

          Тошкент Ахборот Технологиялари Университети "Информатика” кафедрасининг етакчи ўқитувчилари академик лицейнинг иқтидорли 10 нафар ўқувчиларига олимпиада масаларини ечиш жараёнларини ўқитиш бўйича махсус курсларида тахсил олиш имкониятини яратиб бердилар. Бу курсларни битирган академик лицейнинг 301 ва 305 гурух ўқувчилари У.Туйчиев, Т.Денисова, М.Богомолов, Т.Ермаковлар "Мега Азия” танловларида иштирок этиб совринли ўринларни эгаладилар. 301-гуруҳ ўқувчиси Улуғбек Туйчиев информатика фани бўйича "Иқтидорли ўқувчилар” Республика танловида иштирок этиб 2-ўрин сохиби бўлди.

             Академик лицейни тугатиб нуфузли олий таълим муассасасаларига ва  Тошкент Ахборот Технологиялари Университетига ўқишга кирган битирувчилар билан доимий алоқа ўрнатилган. 3-босқич ўқувчилари билан талабаларнинг учрашувлари хар ўқув йилида ташкил қилиб борилади.

                Тошкент Ахборот Технологиялари Университети қошидаги " Ёш дастурчиларни тайёрлаш хинд маркази”да замонавий информацион технологиялари ва дастурлаш бўйича академик лицейнинг иқтидорли 30 нафар ўқувчисининг  имтиёзли билим олишига Университет хомийлик қилмоқда. Университет ректорати ва алоқа ахборотлаштириш агентлиги академик лицей ўқувчилари , педагогик жамоа билан мунтазам учрашиб,  моддий техника базани доим янгилаб боришда замонавий АКТ воситалари билан таъминланишига амалий ёрдам бериб келади.  Хар ўқув йилида Университетнинг илмий кенгашида академик лицей фаолияти ўрганилиб, тахлил қилинади.  Университет василий кенгаши ва Ўзб.Респуб.алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан академик лицейнинг ўқитувчилари ойлик йўл чипталари ва иқтидорли, ўқиши аъло, намунали хулқи билан ўрнак бўлган ўқувчиларга рағбатлантирувчи степендиялар  таъсис этилган.Академик лицей университет рахбариятининг эътиборида бўлиб, жамоага услубий-амалий  ёрдам берилиб келинмоқда.

 

Категория: Мои статьи | Добавил: Avanes (06.02.2012)
Просмотров: 3469 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
tezkor qidiruv
Kirish
KALKULYATOR
Bizning hamkorimiz
Aloqa muzeyi
So'ngi materiallar

Administrator [Shukurov Dilshod] © 2024 yil.